Газ баллон етказиб бериш ҳам муаммоми? Ана, японлар буни осонгина ҳал қилишган…

0

Япония тўлиқ пропан газ баллонлари билан яшайди, газни эса 100 % ташқаридан импорт қилади. Бу хизматни хусусий компаниялар бажаради, уяли телефонга тўлов ва хизмат қанақа бир зумда ишласа, газ баллон етказиб бериш ҳам шунақа бир зумда ишлайди.

Бу тизимни жорий қилиш учун кимдир Нобель мукофотига сазовор бўладиган илмий тадқиқот қилиши шартмас. Шунчаки бу соҳани хусусийлаштириш керак, тамом.

Агар: “Кимга бериш керак бу соҳани хусусийлаштирилганда?” деган савол туғилса, тижорат банкларининг жорий этилишини эслаш керак. Яъни тижорат банклари ортида ҳам муайян шахслар, катта мулкдорлар, яъни бойлар туришибди.

Банклар ишлаяпти, 90, 95 % имтиёзли кредитлар беришаяпти, азаматлар. Ҳеч ким ғиқ дегани йўқ-ку. Шунинг учун газ соҳасини ҳам хусусийлаштирганда, албатта, ўша банкларнинг ортида турганлар каби ўзлари кўринмайдиган кишиларга берилади.

Фақат тезроқ бериш керак ва гап тамом. Одамларнинг уйига узлуксиз газ баллон келиб турса бўлди…

Адҳам Жалилов

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here