Зулфиқор Мусоқов: “Уйимга прокуратурадан хат келди…” (Иккинчи мақола)

0

“Бош вазирнинг киночилар билан учрашувидан уч кун ўтиб, яъни 31 октябрда маҳалламиз участка нозири менга иккита хат берди. Съёмкага шошилаётгандим. Шу боис, нозир кечқурун келаман, деди.

Биринчи хатда “Ўзбеккино”нинг Ижро аппарати раҳбари Элдор Йўлдошевнинг имзоси турарди. Иккинчиси эса ўша, фақатгина директорнинг тарафдорларидан иборат Жамоат Кенгаши аъзоларининг прокуратурага ёзган аризаси эди. Эмишки, мен уларни ўз постимда ҳақорат қилибман. Мана, мен ёзган матннинг айнан ўша хафа бўлганларга дахлдор қисми:

“Сколько несусветной глупости, откровенной злобы и вредительства пришлось пережить этой работе. 16 всяких обсуждений, придирок, обвинений черт знает в чем со стороны агрессивно глупых людей. Готовых растерзать в клочья любого, только за то,что человек имеет собственное мнение. Эти подонки объедены только одним — ложью и готовностью завтра же предавать друг друга, самопиаром и деньгами, жаль, что пока они решают в кабинетах судьбы узбекского кино…”

Ҳай, майли, ”подонки” (палидлар) сўзини “непорядочные люди” сўзига ўзгартирдим. Лекин маъноси барибир ўша-ку! Қолаверса, қани бу ерда аниқ исм-фамилиялар? Кимни назарда тутганман? “Ўзбеккино” ҳақида биронта сўз йўқ-ку? Ёки гап эгасини топдими? Одам кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай қолди.

Менинг шаънимни булғаган аниқ инсонлар ота-онаси исмини бир тийинга сотиб, тролл ниқоби остида фейк ва иғво уюштирганида, ёлғон фактларга асосланиб видеоролик тайёрлаганларида, нимагадир прокуратура уларни топа олмаган эди…

Учрашув охирида Бош вазир аниқ, қисқа ва дангал уч муҳим фикрни айтдилар:

Биринчиси — охирги йилларда ўзбек киносига етарлича моддий ва маънавий ёрдам етишмагани… Энди давлат бу ёрдамни аямаслиги…

Иккинчиси — “кинода бизнес” деган тушунча бизда бўлмаслиги…

Учинчиси (бу гап аниқ киночилар раҳбари Ф.Абдухалиқовга қарата айтилди) — “Бошлиқ бўлганингиздан кейин, у одам сизга ёқадими ёки йўқми, ишлашингиз шарт. Келишинг ва муроса қилинг!”

Бу учрашув 28 октябрь куни бўлди. 31 октябрда эса уйимга шунақа хат келди… Бугун муросага келиш шу тарзда ўтяпти…”

@platformauzb

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here