Aлишер Усмонов Ўзбекистонга йил бошидан буён қанча хайрия қилган?

0

Май ойида The Sunday Times нашри Aлишер Усмоновни Covid-19 га қарши кураш учун энг кўп хайрия қилганлар ичида 1 ўринда эканлигини таъкидлаган эди.

Усмоновнинг Ўзбекистонга қилган хайриялари:
31.03 — $20 млн: Меҳр-шавқат ва саломатлик фондига (Covid-19)
23.04 — $5 млн: CОВИД-19 га қарши курш фондига.
07.05 — $10 млн: Сардоба тошқини талофатлари.
25.05 — $250 минг: Aндижонлик 1000 та оилага кўмак.
31.07 — $10 млн: CОВИД-19 га қарши кураш мақсадида.

Йил бошидан буён меценат Ўзбекистонга жами $45,25 млн доллар хайрия қилган.

Май ойи ҳолатига кўра миллиардер коронавирусга қарши курашиш учун Россияга $126 млн доллар хайрия қилган эди. Усмоновнинг бундан ташқари Қозоғистон, Италия каби давлатларга ҳам хайриялар қилганлиги маълум.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here