Бу қизалоқ зилзиладан 91 соат кейин вайроналар остидан тирик чиқди

0

Туркиянинг Измир шаҳрида 30 октябрь куни юз берган кучли ер силкинишидан 91 соат ўтиб, вайроналар остида омон қолган тўрт яшар қиз топилди. Айда Гезгин исмли бу қизалоқ вайронлар тагидан қутқариб олинган 107-киши бўлди.

“Яна бир болажонимизни топдик. Алҳамдулиллаҳ”, – дея ёзди Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раиси Меҳмет Гуллуўғли Твиттердаги саҳифасида.

Вайроналар остидан чиққан чиққан Айданинг илк истаги сув бўлди. У зудлик билан касалхонага олиб борилди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Муҳаммад Гувеннинг айтишича, қизалоқнинг умумий аҳволи яхши, саломатлиги билан боғлиқ муаммо кузатилмаяпти.

Афсуски, Айданинг онаси ҳали ҳам вайроналар остида экани маълум бўлди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Измир зилзиласида ҳалок бўлганлар сони 105 нафарга етди. Жума кунидан бери 1800 га яқин афтершоклар қайд этилди. Зилзила пайтида қулаб тушган бешта бинода ҳали ҳам қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Azon.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here