COVID билан касал бўлиб чиққан беморлар касалликдан сўнг нимадан шикоят қилишяпти?

0

COVID билан касал бўлиб чиққан кўпчилик одамлар касалликдан бир мунча вақт ўтгандан сўнг сочлари кўп тўкилаётганига шикоят қилишяпти.

Дерматологлар бу ҳолатни вируснинг ўзи туфайли эмас, балки узоқ муддатли даволаниш оқибатидаги стресснинг натижаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Соч маълум бир ҳаёт циклига эга бўлгани учун соч тўкилиши бир зумда эмас, балки бошдан ўтказилган кўнгилсизликлардан бир неча ойдан сўнг юзага келади.

Шу билан бирга, шифокорлар нима учун коронавирус билан касалланган баъзи одамларнинг сочи тўкилиши, баъзиларининг эса сочи тўкилмаслиги ҳолатини тушунтиришга қийналадилар.

Эҳтимол, бу ҳолатга соч тўкилиши аввалбошидан мавжуд бўлган генетик мойиллик сабаб бўлиши мумкин.

Koronavirus Info

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here