Кекса аёлнинг қилган ишини кўрган официант қизнинг кўзлари ёшланди

0

Кекса аёл кафега кирди. Официант қиз унга таомнома келтирди ва нима буюртма қилишини сўради.Онахон сўради:

– Бир бўлак торт қанча туради?
– Уч евро,- дея жавоб берди официант.
Кекса аёл чўнтагидан бир ҳовуч майда-чуйда пул чиқарди ва оҳиста санай бошлади. Сўнг яна сўради:
– Бир бўлак оддий кекс қанча?
Официант қиз аёлга ғазаб билан тикилди. Кўп столга қараши керак эди, шунинг учун бироз шошаётганди. Бесабрлик билан жавоб берди:
– Икки евро..!!
– Яхши. Унда бир бўлак оддий кекс оламан!- деди онахон.
Официант қиз жаҳл билан кексни олиб келди ва ҳисоб варақасини стол устига ташлади. Кетаётиб “Қурумсоқлар” дея ўзича ғудраниб қўйди.

Кекса аёл ширинликни еб бўлиб оҳиста қўзғалди. Пулни стол устига қўйиб, кафедан чиқди. Официант қиз столни тозалаш учун келиб, кекса аёлнинг бир евро чойчақа ташлаб кетганини кўрди. Кўзлари ёшланди. Аёл официант қизга чойчақа бериш учун оддий кекс еганди. Лекин у онахондан узр сўрашга кечикканди…

Дилфуза Тўрабоева

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here