Трамп ака билан хайрлашамизми?

0

Бугун, 3 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда.

«РИА Новости» нашрининг берган хабарига кўра, президентликка Демократлар партиясидан номзод Жо Байден АҚШдаги «биринчи рақамли» сайлов участкасида ғолибликни қўлга киритди.

Маълумот учун 1960 йилдан бери АҚШдаги сайловларга Диксвилл-Нотч аҳоли маскани (Нью-Гэмпшир штати)да старт берилади, участка ярим тундан сўнг (Тошкент вақти билан соат 10:00 да) «The Balsams» меҳмонхонасида очилади. Диксвилл-Нотчда атиги беш киши истиқомат қилгани боис, сайлов натижаси шу заҳотиёқ, «Facebook» орқали жонли эфирда эълон қилинади. Бу йилги сайловда уларнинг барчаси Байденга овоз беришди.

Нью Гэмпширдаги нисбатан каттароқ аҳоли маскани Милсфилдда 16 киши Дональд Трампга, 5 нафари Жо Байденга овоз берган.

human.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

five × 3 =