Буюк Британиядан келган ишбилармон ва собиқ банкир АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг сайловда ғалаба қозонишига 5 миллион доллар миқдорида гаров тикди.
Маълум қилинишича, у британиялик мутахассислар билан маслаҳатлашгандан сўнг, Кариб денгизидаги Кюрасао оролидаги хусусий букмекер идоралари хизматидан фойдаланган ҳолда гаров тиккан. Агар Трамп сайловда ғалаба қозонса, британиялик тадбиркор деярли 15 миллион доллар ютиб олиши мумкин.
Qalampir.uz