“Тўсатдан ўлиб қолишдан қўрқаман, чунки…”

0

• Тавбасиз қолган гуноҳларим кўплигидан қўрқаман;

• Фарзандларим тарбиясида тавҳид  чала бўлиб қолишидан қўрқаман;

• Ота-онамнинг хизматларини адо қила олмай, розиликларини олмасдан кетишдан қўрқаман;

• Бировнинг ҳақини бера олмай кетишдан қўрқаман;

• Кимгадир сўз ё амалим билан озор берган бўлсам-у, у мени кечирмай қиёматга олиб қўйишидан қўрқаман;

• Телефонимда ношаръий нарсалар аралашиб қолган ҳолатда уларни тозаламай кетишдан қўрқаман;

• Мендан сўнг одамлар мени ёмон сифат билан эслашларидан қўрқаман;

• Ҳар бир катта-кичик амаллар ёзиладиган кунда ёмон амалларим мени хижолат қилишидан қўрқаман;

• Дунёдаги дўстларим олдида яхши кўриниб, қиёматда халойиқ  олдида шарманда бўлишдан қўрқаман;

• Мендан сўнг золимлар оила аҳлимга зулм килишидан  қўрқаман;

• Кимгадир озор бериб, унутган бўлсам, маҳшарда у мазлум бўлиб олдимга келиб ёқамдан ушлашидан қўрқаман;

• Ёнимда юрган бенамоз қиёматда ёқамдан олиб: “Нима учун индамаган эдинг, ибодатга мажбурласанг ҳам майли эди-я!” деб мени айбдор қилишидан қўрқаман;

• Менга бировнинг моли топширилганда хиёнат қилиб, ўз манфаатим учун ишлатиб қўйишдан қўрқаман;

• Рамазон ойига кириб, тақво сифатини топа олмасликдан қўрқаман;

• Ўзим яхши таом еб ўтирганимда, бирор бир мискин мен каби еб-ича олмаса ва Аллоҳ бизни қиёматда юзлаштирса, нима деб жавоб беришдан қўрқаман;

• Расулуллоҳнинг олдиларига борсам, мени танимай қолишларидан эса жудаям қаттиқ қўрқаман.

Ё Аллоҳим, ўзингга таваккул қилдим, умидим ўзингдан! Ўзинг шарманда қилма ё Роббий! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳақиқий уммат қил. Амииийн!

Бинту Содиқжон

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here