Ўғлининг ҳаётини сақлаб қолган шифокорнинг дардини тушунмаган ота

0

Жарроҳ касалхонага кириб келди. Беморни операция қилишдан аввал дуо қилди. Сўнгра амалиёт хонасига кириб кетаётганда, касал боланинг отаси жарроҳга юзланиб бор овози билан:

– Нимага кеч қоласиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остида бўлса, инсофингиз борми ўзи? – деб бақириб кетди.

Доктор совуқ табассум қилиб, жавоб берди:

– Илтимос, тинчланинг. Операцияни эсон-омон тугатиб олгунимча мени дуо қилиб туринг. Ишончингиз комил бўлсин. Ўғлингиз Аллоҳнинг паноҳида.

Ота деди:

– Ака, сизни уялтириш ниятим йўқ. Агар сизнинг ўғлингиз ҳаётидан жудо бўлаётган бир пайтда тинчланган бўлардингизми? Бошқаларга насиҳат қилиш бунчалар осон иш бўлмаса!

Шифокор индамасдан операция хонасига кириб кетди.

Икки соатдан кейин шошиб чиқиб, беморнинг отасига:

– Операция муваффақиятли ўтди. Аллоҳга беадад шукр. Ўғлингизнинг аҳволи жуда ҳам яхши. Мени маъзур тутасиз, бошқа борадиган жойим бор, – деб беморнинг отасининг ҳеч қандай саволини ҳам тингламасдан чиқиб кетди.

Шифокорга айтмоқчи бўлган гаплари ичида қолган ота ҳамширадан сўради:

– Бунчалар мағрур бўлмаса бу доктор?

Шунда ҳамшира деди:

– Ўғиллари автоҳалокатда нобуд бўлганди. Шунга қарамасдан, ўғлингизнинг аҳволини эшитгач, йўқ демасдан, тезда етиб келдилар. Ўғлингизнинг ҳаётини сақлаб қолганларидан кейин, вафот этган ўғлини дафн этиш учун яна шошиб кетдилар.

Шундай қалблар борки, озор чекса ҳам сўзламайди. Бир нарсани билмасдан туриб ҳукм чиқарманг…

Нигинабону Аҳмедова

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here