Ўзбекистон Президенти Хитойдаги энг йирик кўргазма очилиш маросимида нутқ сўзлайди

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 4 ноябрь куни Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали табрик сўзи йўллайди.

Давлатимиз раҳбари ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг энг муҳим жиҳатлари ҳамда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозли ҳолатларни биргаликда енгиб ўтиш чораларига тўхталади.

Тадбирда қатор хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам табрик сўзи билан чиқиши кутилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

1 × four =