Халқ ўз ўғриларини билиши керак!

0

Ким коррупция жиноятини содир этса, ўқиган мактабининг тепасига “Бу ерда фалончи коррупционер таҳсил олган” деб, маҳалласининг кираверишида “Бу ерда фалончи коррупционер яшаган” деб, уйининг тепасига “Бу ерда фалончи коррупционер истиқомат қилган” деб расмлари билан катта-катта қилиб илиб қўйинг!

Ўғрининг исқирт турқини бутун халқ кўрсин. Пулларини ким талон-торож қилаётганини англаб етсин. Фарзандлари бундай отадан ёки онадан воз кечиб юборсин, ор қилсин!

Агар бу фикрларим сизга даҳшатли ва шафқатсиз бўлиб кўринса, ўшаларни деб ўлиб кетаётган одамлар, давлатга ишончи қолмай террорчига айланаётган ёшлар кўз олдингизга келсин. Агар шунда ҳам уларга юрагингиз ачиса, сизни калтафаҳм дейишга мажбур бўламан!

Коррупционерга шафқатсиз муносабатда бўлиш кераклигининг яна қанча исботи керак? Шундай шафқатсиз бўлингки, бошқаларга ўрнак бўлсин, отиб ташласангиз ҳам, коррупцияга қўл урмайдиган даражага борсин!

Агар ўша акангиз ё отангиз бўлса ҳам аяманг! Постимни Сингапурни 3-дунёдан 1-дунёга олиб чиққан лидер Ли Куан Ю фикри билан тамомламоқчиман:

“Менинг олдимда икки йўл турарди: биринчи йўл – ўғрилик қилиш, дўстларим ва қариндошларимни “Forbes”нинг рўйхатларига чиқариш баробарида ўз халқимни яланғоч ерда қолдириш; иккинчи йўл – ўз халқимга хизмат қилиб, мамлакатни жаҳоннинг энг яхши ўнталигига киритиш.

Мен иккинчи йўлни танладим!”

Манба: “Ватан ишқи” саҳифаси

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here