Британияда биринчи марта типратиканлар учун дам олиш боғи очилди (видео)

0

Британиянинг дам олиш боғлари оператори Parkdean Resorts типратиканлар учун боғнинг кичик версиясини очди. Бу ҳақда Mirror хабар берди, деб ёзади Esquire.

Қайд қилинишича, боғга худди одамлар учун мўлжалланган боғ дизайнидаги сингари тўртта кичик уйча, дарвоза ва кўча фонарлари ўрнатилган. Parkdean Resorts британияликларни ташаббусга қўшилиб, типратиканлар учун қишга шундай уйларни қуришга чақирмоқда, дейилади хабарда.

Одатда типратиканлар ноябрдан апрелга қадар ухлайди. Лойиҳадан кўзланган мақсад 2020 йилда йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар рўйхатига киритилган типратиканларнинг қишки уйқуси учун хавфсиз жой бўлишини таъминлашдир.

Parkdean Resorts маълум қилган тадқиқот натижаларига кўра, Буюк Британияда сўнгги 68 йил ичида типратиканлар сони 98 фоизга камайган, кўпининг ўлимига қишки уйқу учун хавфсиз жой топа олмаслиги сабаб бўлади. Шу боисдан ҳам ташкилот Британия аҳолиси диққатини типратиканларнинг йўқ бўлиб кетишига қаратиш, шунингдек, ҳайвонларни асрашга чақиришга қарор қилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

5 − three =