172 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистон ҳудудидан олиб ўтишга чек қўйилди

0

Давлат божхона қўмитаси Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Сариосиё» темир йўл чегара-божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни республика ҳудудидан қонунга хилоф тарзда олиб ўтишга бўлган уринишни фош этишди.

«Қўшни давлатдан кириб келган ва республикамиздан транзит тарзида ўтаётган юк поезди инспекцион кўрик мажмуаси орқали божхона кўригидан ўтказилганида, вагонлардан бирининг шубҳали сканер тасвирлари божхона ходимларининг эътиборини тортди.

Мазкур вагон кинология ходимларининг хизмат итлари ёрдамида чуқурлаштирилган божхона назоратидан ўтказилганида, вагоннинг остки қисмида махсус хуфиёна жойлар тайёрлангани аниқланди.

Ушбу хуфиёна жойлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса, уларнинг ичига қора рангли целлофан пакетларга скотчланган ҳолда 23 дона 5 литрлик сиғимга эга елим идишлар яширилгани фош бўлди.

Елим идишларнинг 4тасига оқ рангли ўткир ҳидли 11 кг 987 гр оғирликдаги героин, 2 кг 592 гр гашиш ҳамда 19 дона елим идишларга жигарранг тусдаги ўткир ҳидли 81 кг 348 гр ҳажмдаги гашиш мойи солинган экан.

Шундан сўнг вилоят божхоначилари Давлат хавфсизлик хизмати, Чегара қўшинлари ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан тезкор тадбир давом эттирилиб, «Дарбанд» темир йўл станциясида мазкур поезд таркибида бўлган яна бир вагон текширувдан ўтказилди.

Натижада, ушбу вагоннинг остки қисмида ҳам темир листлар ёрдамида тайёрланган махсус хуфиёна жойда қора рангли целлофан пакетларга скотч билан ўралган жами 21 дона 5 литр ҳажмли полиэтилен идишлар яширилгани ва уларнинг ичида 30 кг 648 гр «Гашиш» гиёҳвандлик воситаси ҳамда 45 кг 906 гр «Гашиш мойи» гиёҳвандлик воситаси мавжудлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбирлар давомида қарийб 172,5 кг оғирликдаги гиёҳванд воситалари республикамиз ҳудудидан яширин равишда ўтказилишига чек қўйилди.

Kun.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

fifteen − 11 =