АҚШда октябрь ойида коронавирусдан вафот этган республикачи Дэвид Эндал Шимолий Дакота штати қонунчилик мажлиси сайловида ғалаба қозонди

0

«РИА Новости»нинг хабар беришича, 2020 йилда 55 ёшга тўлган Эндал 5 октябрь куни вафот этган, бироқ ўша вақтда дастлабки овоз бериш жараёни бошлангани сабабли унинг исми бюллетенларда қолган.

Эндал ва унинг партиядоши Дейв Неринг сайловда ғалаба қозонган, вафот этган эркак 38 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган.

Энди республикачилар Шимолий Дакота қонунчилик мажлисида уларнинг вакили ўрнини ким эгаллашини аниқлаб олиши керак бўлади. Қайд этилишича, навбатдан ташқари сайлов ўтказиш эҳтимоли ҳам бор.

АҚШда 3 ноябрь куни умумий сайловлар куни бўлиб ўтди. Фуқаролар президентни ва вице-президентни, 35 нафар сенаторни, вакиллар палатасини, 11 та штат ва иккита ҳудуд губернаторини, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари вакилларини сайлади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

6 − three =