Қойил! Актриса Ситора Алимжонованинг опаси Корея телевидениесида бошловчилик қилади (фото)

0

Актриса Ситора Алимжонованинг биргина опаси бор. Дилдора Ҳошимова тақдир тақозоси билан Жанубий Кореяга турмушга чиққан, ҳозирда у икки фарзанднинг онаси. Асли журналистикага қизиққан Дилдора корейс телевидениесида қатор телелойиҳаларга бошловчилик қилган. Сўнгги йилларда эса синглиси ёрдамида ўзбек кино санъатида ҳам ўз ўрнини топишга ҳаракат қиляпти. У  «Миллий» телеканалида эфирга узатилган «Севги» сериалида ҳам суратга тушган.

Бу маълумотларни актриса “Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг опа-сингиллари қайси соҳаларда фаолият юритади?” деган саволга жавоб излаган журналист Наргиза Муродовага айтиб берди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here