Тошкентда даҳшатли автоҳалокат: “Spark” дарахтга осилиб қолди

0

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 03:30ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Келес йўли кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Қ.Т. “Спарк” русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Ҳодиса оқибатида “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 29 ёшли Қ.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомобиль йўловчиси, 34 ёшли К.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here