АҚШ Махфий хизмати Байденнинг ғалабаси эълон қилинишига тайёрланмоқда

0

АҚШда Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден бугун, 6 ноябрь куни, сайловларда ғолиб бўлганини эълон қилиши мумкин, деб ёзмоқда “Kun.uz”.

“The Washington Post”нинг манбага асосланиб хабар беришича, шу муносабат билан АҚШ Махфий хизмати Уилмингтон шаҳрида хавфсизлик чораларини кучайтиришга тайёргарликни бошлаган. Байден ушбу шаҳарда шу ҳафта америкаликларга мурожаат қилган ва яна буни қилишга тайёрланмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, номзоднинг штаби Байден яна халққа мурожаат қилишни режалаштираётгани тўғрисида Махфий хизматга хабар берган.

Кучишлатар тузилма бу борада Уилмингтонга бир гуруҳ агентларни юборган.

Эслатиб ўтамиз, Махфий хизмат АҚШ президенти ва вице-президенти ҳамда ушбу лавозимларга номзодларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here