Вафот топишинг билан дастлаб номинг истеъмолдан тушади!
Ғассол кела солиб: «Жасад қаерда?» дейди. Мансабингни ҳам, насабингни ҳам, ҳатто номингни ҳам сўрамайди!
Жанозангни ўқишдан олдин Имом: «Марҳумнинг ёши неччида эди?» дейди!
Мансабингни ҳам, насабингни ҳам, ҳатто номингни ҳам зикр қилмайди!
Кейин: «Тобутни кўтаринглар!» дейилади. Бунда ҳам на мансаб, на насаб ва на номинг эсланади! Тобут бўлади балки исминг…
«Маййитни қабрга қўйинглар!» дейишади сўнгида. Номингни эслашмайди! Маййит сенинг номинг у ерда!
Шундай экан, зоҳирий нарсалар ила ғурурга кетма!
Ғафлатдан уйғон!
Дунёга сармаст бўлма!
«Мен фалончиман!» дея кеккайма!
Ким бўлишингдан қатъи назар, кун келиб номинг билан чақиришмайди!
– Жасад;
– Марҳум;
– Тобут;
– Маййит дейишади…
Магар…
Соғлом қалбгина сенга асқотади…
Ширкдан, куфрдан, нифоқдан соғлом бўлган қалб!
«У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда берур, фақат Аллоҳ ҳузурига салим қалб ила келган кишиларгина мустасно». (Шуаро сураси, 88-89-оятлар)
Ҳикматилла Али