Пора эвазига олинган мулк: «Бўстонлиқдан дала ҳовли, “Tashkent City”дан 2 та уй ва Captiva»

0

Ўзбекистонда ўтган икки йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 318 нафар ходими жиноий қилмишлари учун жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида ташкил этилган коррупция масалаларига оид идоралараро йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятидаги коррупция ҳолатлари муҳокама қилинган.

Таъкидланишича, «Арк булоқ» божхона пости бошлиғи Ж. бошчилигидаги бир гуруҳ божхона ходимлари пора эвазига турли субъектлар томонидан импорт қилинган товарлар қийматини пасайтириб кўрсатиб, давлат манфаатларига қарийб 9 миллиард сўм зарар етказган.

Тергов жараёнида Ж.нинг уйида ўтказилган тинтувда пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пуллар топилган.

Бундан ташқари, жиноий йўл билан топилган пуллар эвазига Бўстонлиқ туманида 8 сотихли дала ҳовли қурганлиги, “Tashkent City” мажмуасидан 2 та хонадон ва 1 та нотурар жой ҳамда “Captiva” автомашинасини сотиб олганлиги аниқланган.

«Ҳозирда Ж. ва унинг шериклари суд олдида жавоб бермоқда», — дейди бош прокурор.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here