Юнусободда BMW ва яна 9 та автомобиль билан содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот

0

Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасининг интернетда тарқалган видеолари юзасидан расмий маълумот берди.

2020 йил 6 ноябрь куни соат 21:30 ларда Юнусобод туманидан Амир Темур кўчасида 31 ёшли У.Р. бошқарувидаги Nexia-3 18 ёшли Д.Х.га тегишли BМW’га урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

BMW бошқарувни йўқотиб, 36 ёшли У.М.га тегишли Captiva, 34 ёшли У.Ё.га қарашли KIA Cаrnival, шунингдек, Spark, Matiz, яна 2 та Captiva, Cobalt, Malibu каби транспорт воситаларига шикаст етказган.

ЙТҲ оқибатида BMW ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Ҳодисанинг тахминий сабабларидан бири сифатида Nexia-3’нинг қайрилиб олишга урингани ва асосий йўлдан келаётган BMW’га халақит бергани айтилмоқда. Вазият юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here