Геральд Рипбергер: “Ўзбекистонда чекловлар қайтадан қўлланмаслиги учун одамлар ихтиёрий ва онгли равишда карантин чораларига амал қилиши лозим”

0

Ҳозирда юртимизда бўлиб турган Германиянинг Роберт Кох институти тажрибали мутахассисларидан иборат тиббий гуруҳ раҳбари Геральд Рипбергер ўз фикрлари билан бўлишди (2-қисм):

Ҳозирда Европа давлатлари “COVID-19”нинг иккинчи тўлқинини бошдан кечираётган бир вақтда Ўзбекистонда бу каби ижобий кўрсаткичларни кўриб, қувонаяпмиз. Албатта, Европадаги вазият иқлим шароитлари, куннинг совуши билан боғлиқ. Аммо, шу билан биргаликда, бунга айрим одамларнинг ижтимоий масофани сақламай қўйгани, жамоат жойларида мунтазам ниқоб тақмаётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Тушунамиз, одамлар карантин чораларидан бироз чарчашди. Лекин уларга амал қилмаслик нималарга олиб келишини бизнинг минтақамиздаги ҳолатнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Санитария қоидаларига риоя қилмаслик, айниқса, аҳолини маска тақмаслиги ҳар қандай мамлакатда иккинчи тўлқинни бошланишига сабаб бўлиши мумкин.

Умид қиламизки, вакциналар яратиш ва уларни синовдан ўтказиш ишлари муваффақиятли якунланиб, кейинги йилнинг биринчи чорагида биз касалликни бутунлай жиловлай оламиз. Айтиш лозимки, ушбу вакцина жаҳон тарихида рекорд даражадаги энг қисқа муддатда яратилган вакцина бўлади. Ҳали ҳеч қайси хасталикка қарши вакцинани яратишга бу қадар тез киришилмаган ва бундай тезкор натижага эришилмаганди.

Аммо вакциналарни оммавий қўллаш бошлангунига қадар ҳар биримиз карантин чораларига риоя қилишимиз: жамоат жойларида ниқоб тақишимиз, ижтимоий масофани сақлашимиз, қўлларимизни тез-тез ювишимиз лозим бўлади. Ўзбекистонда ҳам Европанинг баъзи мамлакатларидаги каби аҳолининг ҳаёт тарзини ўзгартиришга олиб келувчи давлат даражасидаги чекловлар яна қайтадан қўлланмаслиги учун одамларнинг ўзлари ихтиёрий ва онгли равишда ушбу чораларга амал қилиб боришлари лозим бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here