Наманганда саломатлик марафони сабаб шаҳар йўлларида катта тирбандликлар юзага келди

0

Наманганда «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остида ташкиллаштирилган марафон шаҳар кўчаларида тирбандликларни юзага келтирди. Юзага келган тирбандлик суратлари Telegram’даги «Наманганликлар» каналига жойлаштирилган.

Вилоят ҳокимининг автомобили ҳам тирбандликда қолиб кетгани айтилмоқда

Маълумот учун, Наманганда соат 08:00 дан 11:00 га қадар ташкил этилган 3 километрлик марафонга Наманган саноат коллежи олдидан старт берилган. Марафон иштирокчилари Амир Темур кўчаси бўйлаб, темир йўл вокзали, Амир Темур–Алишер Навоий кўчалари кесишмасидаги айланма ҳаракат, технопарк, «Шодиёна» мажмуаси, вилоят жиноят ишлари суди биноси, вилоят ИИБ чорраҳасидан чап томон бўйлаб Бобораҳим Машраб кўчаси, 1-мактаб ва Марказий банк чорраҳалари, Бобораҳим Машраб–Истиқлол кўчалари кесишмасидан «Уч фаввора» хиёбонига етиб келган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

two + 6 =