Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

0

Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали директори вазифасида ишлаб келган Қурбанов Мурад Исмаилович Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди Мурад Қурбанов Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, Республика онкология диспансери бош шифокори сингари масъул лавозимларда ишлаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here