Трампнинг куёви қайнотасига сайловлардаги мағлубиятни тан олишни маслаҳат берди

0

АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер қайнотасига президент сайловларида мағлуб бўлганини тан олишни таклиф қилган. Бу ҳақда иккита манбага таяниб CNN телеканали хабар берди, деб ёзмоқда “Kun.uz”.

Телеканал амалдаги президент куёвининг бу таклифига қандай муносабат билдирганини маълум қилмаган.

Аввалроқ Трамп сайловларда ютқазганини тан олмаслигини ва суд орқали овозлар қайта ҳисобланишига эришмоқчилигини таъкидлаб ўтган.

АҚШ президенти сайловлари расмий натижалари ҳали эълон қилинмади. Бироқ 7 ноябрда АҚШнинг етакчи оммавий ахборот воситалари Демократик партия номзоди Жо Байденни сайловлар ғолиби деб эълон қилган.

Кейинроқ Байденнинг ўзи ҳам америкаликларга мурожаат қилиб, ўз фойдасига 74 млн овоз тўплаган ҳолда ғалаба қозонганини эълон қилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here