«Ҳаж» ва «Умра» зиёратини ташкил этишда расман монополия ўрнатилиши мумкин

0

Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига (№364, 07.06.2017й.) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳужжат лойиҳасида 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда республика фуқароларининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилишига оид қоида назарда тутилган.

Ўз навбатида Ўзбекистонда бошқа ташкилотларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслигига оид қоида таклиф этилмоқда.

Ҳозирги мавжуд қонунчиликда хусусий тур операторларига «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этишга бирор ёзма тақиқ йўқ.

@xushnudbek

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here