Қашқадарёлик самбочи қиз жаҳон чемпиони бўлди

1

Сербия давлатининг Нови-Сад шаҳрида Самбо спорт тури ҳамда жангавор Самбо бўйича жаҳон чемпионати бахсларида 48 кг вазн тоифасида яккабоғлик спортчи Мушарраф Ибодуллаева биринчилардан бўлиб олтин медални қўлга киритган.

Бугун чемпион улкан ғалабалар билан ўз туғилган уйига кириб келди. Яккабоғнинг олтин медаль соҳибасини туман ҳокими Л.Абдуллаев бошчилигидаги раҳбарлар жамоаси ҳамда барча яқинлари муносиб кутиб олишди.

Эришилган юксак муваффақият билан муборакбод этиб, унга туман ҳокими томонидан энг сўнгги русумдаги компьютер жамланмаси совға қилинди.

«Мен эришган ушбу олтин медаль Яккабоғ халқининг ҳам ғалабасидир», – дея йиғилганларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди Чемпион.

1 ТА ФИКР

  1. Сербия давлатининг НоВи Сад шахрида Самбо спорт хамда жанговор самбо спорт тури буйича жахон чемпионати бахсларида 48 кг вазн тоифасида яккабоглик спортчи Мушарраф Ибодуллаева биринчилардан булиб олтин медални кулга киритиб келган спортчи кизга атиги туман хокимлиги томонидан компютер жамланмаси берилибди Бу кизимизнинг ютуги Узбекистонимизни фахри эмасми? Нима учун бошка канча спортчи йигитларимиз ютукларга эришиб жахон чимпиони булиб келганда уларга фалон Минг долларлар ва автомашиналар билан такдирланган бу кизимиз шунака мукофотларга лойик эмасмиди?

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here