Россиянинг Олтой ўлкасида «Спутник V» вакцинаси билан эмланган уч шифокор коронавирусга чалинди

0

Россиянинг Олтой ўлкасида «Спутник V» вакцинаси билан COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмланган уч нафар тиббий ходимнинг коронавирусга топширган тести ижобий натижа берди. Бу ҳақда «РБК» ҳудудий ССВ матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда деб ёзмоқда “Daryo.uz”.

«Биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши эмланган 42 тиббий ходимнинг  уч нафари коронавирусга чалинди», — дейилади хабарда.

Вакцина иккита компонентдан иборат: биринчи инъекциядан уч ҳафта ўтиб, иккинчиси юборилади. Иккинчи эмлашдан кейин уч ҳафта ўтганидан кейингина одам эмланган ва COVID-19’дан ҳимояланган деб ҳисобланади, чунки бутун бу вақт давомида иммунитет шаклланиши жараёни бўлиб ўтади, дея аниқлик киритишди ССВда.

Уларнинг тахмин қилишича, вакцинани қабул қилган тиббий ходимлар ўзларида коронавирусга нисбатан иммунитет ҳосил бўлишга улгурмасидан олдинроқ COVID-19 тарқатувчи одам билан мулоқотда бўлган. «Тиббий ходимларнинг касаллик юқтиришига фақат шу сабабчи бўлиши мумкин», — деб ҳисоблайди вазирликдагилар.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

6 + 9 =