“Гулнора Каримова коронавирусга чалиндими? Аҳволи чиндан ҳам оғирми?..”

0

Гулнора Каримованинг соғлиғи ёмонлашгани борасида сўнгги вақтларда тарқалган хабарлар асосга эга эмас. Бу ҳақда 12 ноябрь куни Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Умида Абдуллаева маълум қилди, деб ёзмоқда “Daryo.uz”.

Октябрь ойида ижтимоий тармоқлар ва ОАВда белгиланган жазо муддатини Зангиотадаги колонияда ўтаётган Гулнора Каримованинг саломатлиги ёмонлашгани, у ўпка яллиғланиши ташхиси билан санитария қисмига ётқизилгани, у коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда, жумладан, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова томонидан юритилиши тахмин қилинадиган Instagram’даги @iman.к17 аккаунтида ҳам хабар қолдирилган.

12 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистлар Гулнора Каримованинг коронавирусга чалингани, аҳволи оғирлашгани ҳақида тарқалган хабарлар қанчалик ҳақиқатга мослиги ҳақида савол билан мутасаддиларга мурожаат қилди. ИИВ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева саволга жавоб бераркан, бу гапларда асос йўқлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«‘Гулнора Каримова ўз жонига қасд қилди’ деган ёки бошқа нохуш ҳолат ҳақидаги гаплар асоссиз. Гулнора Каримова суд томонидан белгиланган жазо муддатини ўтамоқда», — деди ИИВ вакиласи.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here