Мутахассис Боку Россиянинг “Mi-24” вертолёти бадалини қандай тўлаши мумкинлигини тахмин қилди

0

9 ноябр куни Озарбайжон ҳарбий хизматчилари Арманистон ҳудуди устидан учаётган Россия аэрокосмик кучларининг Mi-24 вертолётини уриб туширди. Ҳодиса натижасида Россиянинг икки ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Озарбайжон рахбарияти руслардан расмий равишда кечирим сўради ва товон тўлашга тайёрлигини билдирди. Эҳтимол, Озарбайжон Россиядан қурол сотиб олиб, айбини тўғрилайди – ҳарбий мутахассис Дмитрий Литовкин бу ҳақда саҳифаларида ёзмоқда.

Бу ерда воқеалар 2015 йилда Туркия Россиянинг Su-24M бомбардимончи самолётини уриб туширилишида юз берган ҳолатдаги сценарий бўйича ишлайди. Ўшанда Россия Федерацияси ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик бир муддат тўхтагандек бўлди-ю, кейинчалик уларнинг ҳарбий-техник алоқаларини ривожлантириб юборди. Анқара S-400 Triumph ракетага қарши тизимларини Москвадан сотиб олди ва Su-35ни сотиб олишни режалаштирмоқда. Эҳтимол, шунга ўхшаш нарса Россия ва Озарбайжон ўртасида ҳам содир бўлиши мумкин.

Литовкин: “Қурол сотишнинг ушбу истиқболи можародан қутулиш учун нарх бўлади деб тахмин қилиш мумкин. Сиёсат – бу ғалати нарса. Шундай қилиб, Озарбайжон ўзининг “хатоси” учун дарҳол моддий товон пули таклиф қилди”.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here