Сурхондарёда прокурор автоҳалокат туфайли вафот этди, вилоят прокурори ўринбосари эса шифохонага ётқизилди

0

«07.11.2020 йил соат 21:30 ларда Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳайдовчиси Ў.Каттаев «Lacetti» русумли 75 704 ZDF давлат рақамли хизмат автомашинасида Термиз туманидан Термиз шаҳри томонга ҳаракатланиб келиб, Термиз тумани ҳудудидан ўтувчи 4К 599 «Намуна-Учқизил» автомобил йўлининг 3-километрида «Термиз-Учқизил» темир йўл бекатлари оралиғининг 57-км 9-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтида, эҳтиётсизлик оқибатида «Термиз-Учқизил» йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган резерв тепловоз билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида, Ў.Каттаев ҳамда автомашина олд ўриндиғида бўлган вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Б.Эргашев ҳодиса жойида вафот этган», дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан Kun.uz’га тақдим этилган маълумотда.

Шунингдек, автомашина орқа ўриндиғида бўлган вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Куллиев тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

8 ноябрь куни Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here