Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов алабай зотли итга атаб олтиндан ўрнатилган ҳайкалнинг очилиш маросимида иштирок этди (видео)

0

Баландлиги 6 метрни ташкил этадиган итнинг ҳайкали 9 метрли постаментга ўрнатилган. Таъкидланишича, диаметри 36 метрга келадиган майдонга жойлаштирилган 15 метрли монумент барча тарафдан кўзга яхши ташланади.

«Туркменистан Сегодня» агентлигининг маълумотларига кўра, ушбу ҳайкални ўрнатиш ташаббусини президентнинг ўзи илгари сурган. Шу орқали «ушбу ажойиб ҳайвонларнинг мислсиз жасорати ва катта меҳрибон юрагига ҳурмат кўрсатиш, миллатнинг тарихий тақдиридаги роли ҳамда халқ ҳаётида эгаллаган ўрнини қайд этиш»га уринган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

eighteen − 9 =