Аллергия қўзғатувчи кўз илғамас чанг ҳашаротларини зарарсизлантирувчи гул

0

Уй жиҳозларидаги чанг таркибида топилмайдиган нарсанинг ўзи йўқ деса ҳам бўлади. Улар орасида энг хавфлиси – аллергия қўзғатувчи (кўз илғамас) чанг ҳашаротлари.

Бегония гулининг ҳар қандай тури ана шундай ҳашаротларни зарарсизлантириш хусусиятига эга экан. Шунингдек, у хона ҳавосини сифатли дезинфекция ҳам қилади.

Бегониядан тайёрланган шарбат эса асаб тизими мустаҳкамланишига ва уйқунинг яхшиланишига ёрдам беради.

Гуллар орасида шундай ажойиб ёрдамчимиз бор экан-у, биз билмай юрган эканмиз.

Ҳа айтганча, унинг 70 хил тури бўларкан.

Хуллас, бегонияни бегона қилманг.

Дилфуза Комил

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here