Қашқадарё ҳокими ўринбосари ишдан олинди

0

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда Зоир Мирзаевнинг ўринбосари ишдан олинганини маълум қилди.  

Таъкидланишича, Президент вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ойбек Шазагатов фаолиятидан қониқмаган.

Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев бошчилигидаги сектор раҳбарлари фикрини тинглаган давлат раҳбари тумандаги ишларни қониқарсиз деб баҳолаган.

«Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни тадбиркорларни тинглаб, уларнинг муаммосини ҳал этяпман», деган ҳокимга президент туман раҳбарларига тадбиркорлар билан уч кун мулоқот қилишни буюрганини эслатиб, «Тадбиркорларни нега фақат бир кун эшитасан? Тадбиркорларни эшитиб, уларнинг муаммосини ҳал қилишдан бошқа яна қандай зарур ишларинг бор?», деган.

Видеоселекторда Шавкат Мирзиёев Касби тумани раҳбарлари ишидан қониқмаётганини билдириб, уларни йиғилиш давомида ишдан олганини, агар масъуллар уларга кафил бўлиб Касбида ўзгаришлар қилинишига ишонса, Тўхтамурод Мейлиев бошчилигидаги раҳбарларни лавозимида қолдиришини айтган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here