Юлдуз Усмонова Президент давлат хавфсизлик хизматига атаб қўшиқ куйлади

0

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматига атаб қўшиқ куйлади. Қўшиқ ва унга ишланган видеороликни хонанда Instagram ва YouTube’даги саҳифасига жойлаштирди


Қўшиқда шундай сўзлар бор:

Халқ ўз ишонганин ишонар сизга,
Суйиб сайланганин инонар сизга.
Халқ ўз ишонганин ишонар сизга,
Халқнинг нодир мулки ҳимоянгизда.

Саботнинг қаноти қайрилмасин ҳеч,
Йигит ээ меҳридан айрилмасин ҳеч.

Ватанни, юртбошини қўриқлайди чиндан,
Мард йигитлар, мард ўғлонларинг.
Юртини, юртбошини севади юракдан,
Мард йигитлар, мард ўғлонларинг.

Исмингиз фидоий, насибангиз мард,
Эртак номингизга қўндирмайсиз гард.
Кечалар уйқусиз, бедор саҳарда,
Юртбошига ҳамроҳ юртда, сафарда.

Хушёрсиз жонингиз гаров, хатарда,
Сиз Ватан юраги, қалқонларисиз.
Бугун қутлар сизни миллат ва давлат,
Сиз давлат юраги қалқонларисиз.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here