Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган «Афросиёб» поезди носозликка учради

0

Қайд этилишича, 14 ноябрь куни Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 765-сонли «Афросиёб» электропоезди техник носозлик сабаб соат 08:11 да «Бахт» станциясида тўхтаган. Носозликни бартараф қилиш чоралари кўрилгандан сўнг, шу куни соат 09:50 да ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатни давом эттирган.

«Ўзбекистон темир йўллар» АЖ раҳбарияти юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 14 ноябрида ҳам Бухородан Тошкентга келаётган поезд электр таъминотидаги узилиш сабаб Жомбойда тўхтаб қолганди.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here