Мутахассис жамоавий иммунитет ҳосил қилиш учун нима зарурлигини айтди

0

COVID-19га табиий иммунитетга эришиш илм-фан ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Жамоавий иммунитет учун оммавий вакцинация зарур, деб ҳисоблайди Хитой муҳандислик фанлари академияси академиги, нафас йўллари касалликлари бўйича етакчи мутахассис Чжун Наньшань.

«Табиий иммунитет ҳақиқатга ҳам, илм-фанга ҳам, инсонийликка ҳам тўғри келмайди. Шу боис жамоавий иммунитет ҳосил қилиш учун оммавий вакцинация зарур», — деди Чжун Наньшань онлайн тартибда бўлиб ўтган Россия-Хитой симпозиумида.

Хитойлик экспертнинг фикрича, жамоавий иммунитетга эришиш учун бир-икки йил вақт ва халқаро ҳамкорлик талаб этилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here