16 ноябрь куни Самарқанддаги барча музей ва зиёратгоҳларга кириш бепул

0

БМТ Бош ассамблеясининг қарорига кўра, 1997 йилдан буён 16 ноябрь санаси бутун дунёда “Бағрикенглик куни” сифатида нишонланади.

Шу куни Самарқанд вилоятидаги музейлар, тарихий обидалар ва муқаддас зиёратгоҳларга келувчилар учун имтиёзли хизмат кўрсатиш ҳам бағрикенгликнинг бир намунаси бўлади. Шундан келиб чиқиб, 16 ноябрь куни Самарқанддаги барча музейлар ва зиёратгоҳларга кириш бепул бўлади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here