Навоийда ҳайдовчи 10 ёшли қиз ўлимига сабабчи бўлди

0

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида содир бўлган ЙТҲда 10 ёшли қизча ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 8 ноябрь куни Хатирчи туманида яшовчи 10 ёшли қиз М.М. яшаш ҳовлисининг қарама-қаршисида яшовчи бобосининг уйига бориш учун йўлни кесиб ўта бошлаган. Шу пайт 1992 йилда туғилган фуқаро Ф.С. ўз бошқарувидаги Nexia’ни соатига 140 километр тезликда бошқариб келиб, М.М.ни уриб юборган.

Натижада вояга етмаган М.М. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

«Айнан ота-оналарнинг масъулиятсизлиги ва фарзандларнинг қаровсиз қолиши туфайли болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари ошиб бормоқда. Ёши катта ҳар бир инсон ўғил-қизини назоратсиз қолдирмаслиги, ўзи ҳам йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда ёшларга ибрат бўлишини сўраб қолган бўлар эдик», —дейди Фарруҳ Якубов.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, вилоятда 2020 йил 1 сентябрь куни ҳам шу ёшдаги мактаб ўқувчисининг вафотига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.

Daryo.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here