Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Рафаэл дос Аньос (30-13) ирландиялик яккакурашчи Конор Макгрегорни (22-4) жангга чорлади.
Бразилиялик спортчи Тошкент вақти билан 15 ноябрь тонгида ўтган UFC Vegas 14 мусобақасида Пол Фелдерни (17-6) мағлубиятга учратди.
«Чемпионлик жанги учун кейинги навбатда турган билан беллашишни хоҳлайман. Агар Ҳабиб ҳақиқатда фаолиятини тугатган бўлса, у ҳолда бизнинг дивизион очиқ қолади.
Агар ҳақиқатга қарайдиган бўлсак, фақат мен ва Конор ҳақиқий чемпионлармиз, қолганлар эса фақат вақтинчалик бу унвонга эга бўлган. Бизнинг жанг аҳамиятга эга», — дейди дос Аньос.
Ўз навбатида икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор ҳам унинг чорловини қабул қилди.
«Биринчи навбатда Жастин, бироқ чорловни қабул қилишга тайёрман. Классикани ёдга оламиз», — дея ёзади Конор.
Макгрегор 23 январь кунги UFC 257 мусобақасида Дастин Порьега (26-6) қарши жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг мартида Конор ва дос Аньос ўртасида жанг ўтказилиши режалаштирилган, бироқ Рафанинг жароҳати сабаб бу жанг бекор бўлганди.