Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев қашқадарёлик бўлажак келин-куёвларга қизиқ таклиф берди

0

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қарши шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ташкиллаштирилган учрашувда ҳудуддаги билимли, иқтидорли, ҳар тарафлама тенгқурларига ўрнак бўла оладиган йигит-қизларнинг никоҳ тўйларини вилоят ҳокимлигининг ошхонасида ўтказишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

«Бу тўй маросимлари, албатта, карантин қоилаларига амал қилган ҳолда бўлиб ўтади. Мазкур жойдан фойдаланганлик учун ҳеч қандай тўлов талаб қилинмайди. Керак бўлса, санъаткорларни ҳам ўзимиз таклиф этамиз.

Шу ўринда, кимларнинг тўй маросимлари у ерда бўлиб ўтиши ҳақида рўйхатни вилоят ёшлар ишлари агентлиги раиси шакллантирса яхши бўларди», – деди Зойир Мирзаев.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

9 + 11 =