Фарғонада “Damas”ни рухсатсиз ҳайдаган 11 ёшли бола 2 яшар қизнинг ўлимига сабабчи бўлди

0

Фарғона вилояти Бағдод туманида “Damas” русумли машинани бошқарган 4-синфда ўқийдиган бола 2 ёшли қизни уриб кетди, дея хабар бермоқда «Халқ сўзи Online».

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 10 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Бағдод туманида отасига тегишли “Damas” автомашинасини ҳайдаб, маҳалладаги савдо дўконидан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келишга чиққан 11 ёшли И. қўшни қизалоқ — 2 ёшли И.ни уриб юборган.

Автоҳалокат натижасида саросимага тушиб қолган болакай воқеа жойидан қочиб кетган. Афсуски, қизчага ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли у воқеа жойида вафот этган.

Маълум бўлишича, тумандаги умумтаълим мактабларидан бирининг 4-синф ўқувчиси бўлган болакай уйи олдида отаси калити билан қолдирган “Damas”ни рухсатсиз ҳайдаган ва бошқарувни эплай олмай юқоридаги ҳодисани содир этган.

Бағдод тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори Аҳрор Жакбаровнинг маълум қилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

18 − six =