Қиз бола отасига қиёмат куни ҳам меҳрибон бўларкан!..

0

Ўтган якшанба куни эҳсонга бордим. Сал эртароқ борибман, имомнинг келишини бироз кутдик. Ва ниҳоят, у киши келдилар, ичкарига, дастурхон атрофига одамлар билан кирдим.

Эҳсон бўлган жойда имом домла озгина бўлса ҳам маъруза қиладилар. Маъруза мавзуси қиёматда бўладиган хисоб-китоб эди.

Ўша даҳшатли кунда, мабодо, савобингиз етмай қолиб, ўз яқинларингиздан озгина савобидан сўрасангиз ҳам бермас экан.

– Ўғлим, савобингдан озгина бериб тур, етмай қолди, ўтиб олай…

– Узр, отажон, бу кунда бера олмайман, ҳали мен ҳисобимни билмайман, балки, меники ҳам етмай қолар…

Шу зайл одам аҳли аёлига, онасига, отасига зорланиб сўраса ҳам, барча ўзини олиб қочадиган ҳолат бўлар экан.

Бу дўзах олови одамлар кўз олдида гавдаланган пайт, ҳамма фақат ўзи билан ўзи қўрқув ва ваҳимада турган пайт қиз бола отасига юзланиб:

– Майли, отажон, менинг савобимдан олинг, мен пешонамдан кўрдим, – дер экан.

Шу тарзда отанинг ҳисоби тўғриланиб, ўтиб кетгач, Аллоҳ айтаркан:

– Ўзи бир ожиза бўла туриб, қисмати номаълум бўла туриб, отаси учун савобини берди, мен нега энди бунга раҳм қила олмас эканман? Кечдим гуноҳидан, сўроқсиз уни ҳам жаннатга ўтказворинглар! – дея фаришталарга хитоб қиларкан.

Бу сўзларни эшитарканман, кўзимга ёш келиб, хаёлимга кичкинагина қизалоғимни меҳри келди. Сафарга кетсам, мени кўп эслайдиган, ишдан кеч қайтсам, ухламай кутадиган қизалоғимнинг меҳри менинг меҳримдан-да баланд экан, ҳатто қиёмат куни хам сўнмас экан.

Шу ўйлар билан домлага қарадим, шу жойида унинг ҳам, бошқа одамларнинг ҳам кўзи жиққа ёш эди.

Илоҳим, қизалоқларимиз омон бўлишсин. Энди тушундим қиз бола отага меҳрибон бўлади деган жумлани…

Қизалоғи борлар, ҳозироқ қизчангизнинг пешонасидан ўпиб қўйинг, агар улар ухлаб қолган бўлса ҳам…

Уларнинг бахтини берсин.

“Муслим ва муслималар” гуруҳидан.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

13 + four =