Шавкат Мирзиёев: «Қаршида кунига 4-5 соат сув берилади. Ҳатто Қорақалпоғистонда ҳам бундай эмас!»

0

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти маъмурий маркази Қарши шаҳрида сутка давомида фақат тўрт-беш соат сув берилишини танқид остига олди. Давлат раҳбари бу ҳақда 13 ноябрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида тўхталиб ўтган.

Йиғилишда таъкидланишича, аҳолининг ичимлик суви таъминоти Қашқадарё бўйича 50 фоизни, хусусан, Косонда 26, Деҳқонободда 4, Ғузорда эса 2,4 фоизни ташкил қилади, қувурларнинг 60 фоизи таъмирталаб бўлиб қолган. Қарши шаҳрида, шунингдек, канализация тизими ҳам эскирган.

«Вилоят маркази Қарши шаҳрида 24 соат давомида бор-йўғи тўрт-беш соат сув берилади. Қаерда бор бундай ҳолат? Қорақалпоғистонда ҳам йўқ бундай вазият. Қаршида ичимлик суви қувурларининг 60 фоизи таъмирталаб бўлиб қолган», — деган Шавкат Мирзиёев.

Президент йиғилишда Қашқадарёда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражасини 79 фоизга, хусусан, бу борада вазият оғир бўлган Ғузор туманида 50 фоизга етказиш вазифасини қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2020 йил октябрида Қарши шаҳри бир ҳафта ичимлик сувисиз қолиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар чиққач шаҳардаги ичимлик суви таъминоти қисқа муддат ичида қайта тикланган эди.

Daryo.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

seven − two =