Самарқандда ярим тунда қайнотасининг уйида бегона эркакни кўриб қолган йигит уни ўлдириб, ҳовлисига кўмди…

0

Гумонланувчи A. исмли фуқаро қайнотасининг уйида яшаб келаётган аёлини олиб кетиш учун борган. Дарвоза ичкарисидан аёлининг бегона эркак билан ўта шахсий масалада гаплашаётганига гувоҳ бўлган. 

Бу ҳолдан ғазабга тушган фуқаро девор олдида турган ўткир тиғли жисм (отвёрка) билан Б.нинг пешона қисмига ва ошхона пичоғи билан танасининг бошқа бир неча қисмларига уриб, қасддан ўлдирган.

“Aввал ҳам бунга ўхшаш ҳолат бўлган эди. Бу одамни уйимда кўрганимда, уни телефонимга видеога олиб, оиламни тинч қўйиши ҳақида огоҳлантиргандим. Иккинчи бор бу ҳол такрорлангач, чидаб туролмадим ва у билан уришиб кетдим ва ўлдириб қўйдим”, дейди 27 ёшли 3 фарзанднинг отаси бўлган гумонланувчи.

A. марҳумнинг мурдасини полиетилен пакетга ўраб, Labo русумли бошқарувидаги машинага ортган ва ўзининг яшаш хонадонига олиб борган. Экин майдони ҳовлисида бир метр чуқурликда ерни қазиб, жиноятини яшириш мақсадида уни кўмган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган бўлиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Бу кун” информацион дастурида хабар қилинди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

eight + twenty =