Тошкентда ашаддий қоидабузар 35 457 000 сўм жарима тўлади…

0

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан вилоят ҳудудида тезлик билан боғлиқ қоидабузарликлар қатъий назоратга олинган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида рўйхатда турувчи, «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида вилоят ҳудудида тезлик билан боғлиқ 36 марта қоидабузарлик содир этган.

Ҳайдовчи аҳоли яшаш (5.22 йўл белгиси ўрнатилган) жойида чекланган тезлик 70 км/с бўлишига қарамасдан, ушбу ҳудуддан юқори тезлиги 140 км/с, паст тезлиги эса 80 км/с билан ҳаракатланган.

Натижада, тезликни 36 марта меъёридан ошириш 35 457 000 сўм жарима белгиланишига сабаб бўлган.

Бу каби, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган «Nexia» русумли автомобиллар ҳам аҳоли яшаш жойида 100 км/с кам бўлмаган тезликда ҳаракатланиб, 12 мартадан қоида бузган. Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан ўрнатилган тартибда жарималар белгиланган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

11 + eighteen =