Жиззахда ҳайдовчи ёнаётган машинадан чиқиб кетишга улгурди

0

16 ноябрь куни соат 10:45 да Жиззах шаҳрида содир бўлган. 

Қайд этилишича, «Шароф Рашидов» кўчаси бўйлаб ҳаракатланган юк машинасида тўсатдан ёнғин келиб чиққан. Аниқланишича, ёнғин двигател бўлинмасидан бошланган. Юк машинаси ҳайдовчиси ёнаётган машинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

2 дақиқадан сўнг воқеа жойига ФВВнинг вилоят бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келиб, 10 дақиқа ичида ёнғинни тўлиқ бартараф этишган. Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

four − three =