Коронавирусда нима қатийан мумкин эмас?

0

Шўр таомлар, мисол учун, тузланган бодринг, тузланган балиқ истеъмолидан қочиш лозим. Спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик лозим, чунки у организмнинг сувсизланишига олиб келади.

Шифокорнинг таъкидлашича, шўр таом қонни қуюлтиради, бу эса коронавирусга чалинганда зарарли ҳисобланади. “Туз тўқимадаги сувни тортиб олади, томирларда эса қоннинг қуюқлашиши юз беради. Бу эса коронавирусга чалинганларга салбий таъсир кўрсатади”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.

Аввалроқ ҳам шифокорлар коронавирусга чалинганликда спиртли ичимликлар хавфли бўлишидан огоҳлантиришган. Коронавирусда спиртли ичимликлар қоннинг қуюқлашишига олиб келади, ваҳоланки коронавирус инфекциясининг асоратларидан бири тромбоэмболия, яъни ҳаётий муҳим қон томирларининг тромб билан беркилиб қолиши ҳисобланади. Шу сабабли алкоголь беморнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари, алкоголь коронавирусни даволашда белгиланадиган дорилар билан номутаносиб ҳисобланади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

4 × 4 =