Кредит тўламагани учун “Cobalt”дан айрилди

0
Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 13.07.2020 йилдаги қарорига асосан фуқаро Ф.Эсоновдан АТИБ “Ипотека банк” Фарғона филиали фойдасига 103 млн. 800 минг сўм кредит қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Асосийси, суд қарорида кредит қарзини ундириш банкка гаров сифатида қўйилган Д.Эсонова номига расмийлаштирилган “Cobalt” русумли давлат белгили автомашинага қаратиш белгиланган.

Банкдан кредит олишга олган-у, лекин уни қайтаришга келганида бош тортган Ф.Эсонов Бюронинг туман бўлимига ташриф буюрганидан кейин негадир куни-кеча бошқариб юрган автомашинаси ҳам кўринмай қолди.

Давлат ижрочисининг автомашинани тақдим этиш ҳақидаги талаби бажарилмади, кейинги чақирувлар ҳам жавобсиз қолди ва қидирув гуруҳи инспекторлари гаровга қўйилган “Cobalt” ни яшаш манзилидан топа олишмади. Буни қарангки, суриштирувлар натижасида “Cobalt” Ф.Эсоновнинг яқин қариндошлари яшаш уйидан аниқланиб, “Е-IJRO AUKSION” онлайн савдо майдончаси орқали сотилди ва банк кредит қарзи тўлиқ бартараф этилди.

Шунингдек, қарздор ижро ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлиги учун маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

five + 9 =