Молия вазири Тимур Ишметовга савол: нима учун ҳокимлар ва бошқа амалдорлар қиммат автомашина харид қилмоқда?

0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ялпи мажлисда Молия вазири Тимур Ишметовга нима учун ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг қиммат автомашина олаётгани ҳақида савол бердик.

Молия вазири Тимур Ишметов бу ҳолатларга Молия вазирлиги танқид билан қарашини, амалдорлар иқтисодий инқироз пайтида бирор харидни амалга оширишдан олдин нафақат қонун, балки мантиқ билан иш тутиши кераклигини таъкидлади.

Демак, бунга йўл қўяётган масъулларда оддий мантиқ билан фикрлаш қобилияти ҳам йўқ. Лекин “кресло”да ўтиришибди.

Ўз навбатида маҳаллий бюджетларга молиявий мустақиллик беришни давом эттириб, очиқлик ва ошкоралик сиёсатини таъминлаш кераклигини билдирилди.

Молия вазири жамоатчиликнинг эътирозидан кейин қайси амалдор қанақа автомашина олиши мумкинлигини аниқ белгилаб қўйиш тўғрисида Ҳукуматдан махсус топшириқ бўлгани ва тез орада шундай ҳужжат ишлаб чиқилишини маълум қилди.

Rasul Kusherbayev

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

four + nineteen =